Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Уйидан сўроқсиз автомобил олиб чиққан 17 ёшли фарзанд ЙТҲга учраб вафот этди

Уйидан сўроқсиз автомобил олиб чиққан 17 ёшли фарзанд ЙТҲга учраб вафот этди

2022 йил 6 февраль куни соат 11:30 ларда, Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Атлас МЧЖ” биноси олдида, 2005 йилда туғилган, вояга етмаган шахс тегишли ҳужжатларсиз "Ласетти" русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон столбага урилган.

Натижада ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинадаги 2005 йилда туғилган йўловчи эса “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:31 06.02.2022. Ўқилди: 5942 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!