Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўҳ-ҳў! Коронавирус билан боғлиқ ёлғон ахборотлар қурбонлари сони маълум бўлди

Ўҳ-ҳў! Коронавирус билан боғлиқ ёлғон ахборотлар қурбонлари сони маълум бўлди

Коронавирус ҳақидаги сохта маълумотлар дунё бўйлаб камида 800 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бу ҳақда “American Journal of Tropical Medicine and Hygiene” журнали хабар берди.

Тадқиқот Австралия, Бангладеш, Таиланд ва япониялик ўнта олим томонидан ўтказилди.

Олимларнинг аниқлашича, қурбонларнинг аксарияти коронавирус қарши "даволаш" сифатида ишлатган метанол ёки алкогол асосидаги дезинфекцияли моддалар билан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Хусусан, олимлар дунёнинг 87 мамлакатидан келган 2276 та хабарни таҳлил қилишган. Маълум бўлишича, уларнинг аксариятида коронавирус касаллигининг табиати, унинг юқиш йўллари, профилактика чоралари ва даволаш усуллари ҳақида сохта маълумотлар мавжуд.

Бундай хабарлар натижасида турли мамлакатларда 800 га яқин одам вафот этган, 60 киши кўриш қобилиятини йўқотган ва деярли олти минг киши тиббий ёрдамга муҳтож.

Киритилди: 21:24 13.08.2020. Ўқилди: 9802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!