Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўтирган жойида вафот этди! Таниқли қўшиқчи жонли эфир вақтида кечирим сўради ва кутилмаганда бу дунёни тарк этди

Ўтирган жойида вафот этди! Таниқли қўшиқчи жонли эфир вақтида кечирим сўради ва кутилмаганда бу дунёни тарк этди

Америкалик қўшиқчи Девид Олни Флоридадаги қўшиқлар муаллифи фестивалида вафот этди, деб хабар беради lenta.ru.

Олнининг контсерти 18 январь, шанба куни бўлиб ўтган. 71 ёшли қўшиқчи жонли эфир вақтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Саҳнадаги бошқа мусиқачилар ва томошабинлар хонанда бироз дам олишга қарор қилди, деб ўйлашгани боис дарҳол ёрдамга келишмаган.

Консерт иштирокчиларининг айтишича, Олни учинчи қўшиқни ижро этиш пайтида тўхтаган. Сўнг узр сўраган, кейин бирдан жим бўлиб қолгану, боши эгилган.

Мусиқачилар уни тез ёрдам хизмати келишидан олдин ҳушига келтиришга ҳаракат қилишган, аммо бу фойда бермаган. Унинг жони аллақачон узилган бўлган.

Ўлим сабаби маълум қилинмади.

Киритилди: 22:30 22.01.2020. Ўқилди: 9387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!