Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Ўрикзор» бозори яқинида «Запорожец» ёниб кетди

«Ўрикзор» бозори яқинида «Запорожец» ёниб кетди

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчасида Cobalt билан тўқнашган «Запорожец» ёниб кетди.

ЙҲХББ маълумотларига кўра, воқеа 11 апрель куни соат 17:35 ларда содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.П. бошқарувидаги «ЗАЗ-968М» («Запорожец») ва 1977 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги Cobalt автомобиллари тўқнашган. Зарб оқибатида «Запорожец»нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:54 12.04.2021. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!