Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ургутдаги бозорда фуқаро қўшнисининг бошига болта билан урди. Қўшниси ўлди

Ургутдаги бозорда фуқаро қўшнисининг бошига болта билан урди. Қўшниси ўлди

Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани "Деҳқонобод" деҳқон бозорида қотиллик содир бўлганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

2021 йил 31 декабрь куни Ургут туманида жойлашган “Деҳқонобод деҳқон бозори” яқинида 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. қўшнисини олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўлида бўлган темир болта билан унинг бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 09:58 06.01.2022. Ўқилди: 2771 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!