Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ургут туманидаги пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада ёнғин келиб чиққан

Ургут туманидаги пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада ёнғин келиб чиққан

Бугун, 11 январь куни соат 11:24да Самарқанд вилояти Ургут тумани “Мерганча” МФЙда жойлашган “Тойибахон Нур" пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонасида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 250 кв.м. зарар етган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11:40да ўраб олиниб, 13:35да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, ёнғиндан корхонанинг 150 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ушбу ҳолатдан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
 

Киритилди: 15:17 11.01.2021. Ўқилди: 1909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!