Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Уни қонига шундай ғарқ қилишадики, асло ўрнидан туролмайди"

"Уни қонига шундай ғарқ қилишадики, асло ўрнидан туролмайди"

Исломнинг шонли даврлари эди. Олам кўнгли ойдин авлиёлар ва пирлар билан тўла эди. Шундай кунларнинг бирида бир йигит вафот этди. Одамлар унинг тобутини олиб кетишаётган эди. Эс-ҳушидан айрилган мажнунсифат бир одам узоқдан тобутни кўриб, сўради:

Тобутдаги одам ким эди?

У жуда бақувват, паҳлавон бир йигит эди, деб жавоб беришди.

Телбанинг кўзларида ғалати нур порлаб, шундай деди:

Ҳой соғлар, бу йигит кураги ерга тегмаган полвонлардан дейсиз. Аммо бу жигари куйган бечора бугун ким билан кўришишини билолмайди. Унга шундай кучли зарба беришади, шундай ерга ағдариб, қонига ғарқ қилишадики, асло ўрнидан туролмайди.

Телбанинг сўзлари халойиқни ҳайрат ва қўрқувга солди.

Manba: islom.uz

Киритилди: 09:37 17.02.2019. Ўқилди: 3822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!