Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Умрбод қамаш керак": 9 ва 14 ёшли қизларни зўрлаб, ўлдирган қотил қўлга олинди

"Умрбод қамаш керак": 9 ва 14 ёшли қизларни зўрлаб, ўлдирган қотил қўлга олинди

Педофилларни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиш керак. Бу ҳақда Россия Президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Aнна Кузнецова айтиб ўтди.

Бир неча кун олдин, "Рамблер"нинг ёзишича, Рибинск шаҳрида яшовчи Виталий Молчанов шеригининг тўққиз ва 14 ёшли қизларини зўрлаган ҳамда ўлдирган. У жиноят содир этилган жойдан қочиб кетган, аммо бугун ҳибсга олинган.

Кузнецова бунга изоҳ бериб, болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этган шахсларни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиш каби қаттиқроқ жазолашга чақирди. Шунингдек, у педофиллар реестрини тузиш ва улар устидан умрбод маъмурий назоратни жорий этишни талаб қилди.

"Бу номуси топталган ва қурбон бўлган болаларга ёрдам бермас, аммо бошқаларни сақлаб қолиши мумкин!" – деди Кузнецова.

Ҳозирги вақтда Россияда вояга етмаганларга қарши қилинган жинсий зўравонлик ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан қилинган ҳаракатлар 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 17:47 18.09.2020. Ўқилди: 9421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!