"Сўнгги 24 соат ичида Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги тўққизта аҳоли пунктига 177 марта зарба берди", деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоров.
"Россия қўшинлари Темировкага тўртта ҳаво зарбаси берди. Лобково, Гуляйполе, Новоандреевка, Новоданиловка, Работино, Малая Токмачка, Малиновка ва Левадноега турли модификациядаги 84 та дрон ҳужум қилди", деб ёзди у Telegram каналида.
Тураржой бинолари ва инфратузилманинг вайрон бўлгани ҳақида тўртта хабар келиб тушган. Тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.