Француз нашрининг манбаларига таяниб ёзишича, бу ҳақда Жо Байден, Эммануэл Макрон, Олаф Шолц ва Кей Стармер ўртасида 18 октабр куни Берлинда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг маълум бўлди.
Le Monde суҳбатдоши, агар Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Байден ўтиш даврида Украинани НАТОга таклиф қилишга тайёргарлик кўриши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
"Вашингтоннинг янги позицияси Берлиннинг бу борадаги фикрини ўзгартириши мумкин. Бироқ бу фақат Қўшма Штатлар ва Германияга боғлиқ эмас, NATO'га қўшилиш қарорини алянс аъзолари биргаликда маъқуллаши керак. Венгрия ёки Туркия Украинанинг NATO'га аъзолигига қарши чиқиши мумкин", деб ёзади газета.