Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши Қўшма Штатлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади

Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши Қўшма Штатлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади

Украинанинг НАТОга қабул қилиниши АҚШ учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда “Standart Together” жамғармасининг ташқи сиёсат бўйича гуруҳи вице-президенти, Ироқ уруши фахрийси Ден Колдуэлл маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика иттифоқи шартномасининг бешинчи моддасига мувофиқ, Киевнинг қабул қилиниши "Америка ўғил-қизлари"нинг ядровий қуролга эга бўлган Россия билан қарама-қаршиликда иштирок этишини англатади.

“Рекорд даражадаги инфляция даврида Украина ёки бошқа Европа давлатлари ҳисобидан НАТОнинг кенгайиши учун ўнлаб миллиардларни сарфлаш аҳмоқликдир”, деб ёзади Колдуэлл.

Шунингдек, у 30 триллион долларлик давлат қарзи муаммолари ва Хитойдан келаётган таҳдидлар кучайиб бораётганини қайд этди.

Киритилди: 15:26 07.10.2022. Ўқилди: 3209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!