Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украинада сайлов натижалари: Яшил авокадо 72,5 фоиз, Рошен конфетлари 26 фоиз

Украинада сайлов натижалари: Яшил авокадо 72,5 фоиз, Рошен конфетлари 26 фоиз

Бугун, 21 апрель куни Украинада президентлик сайловининг иккинчи тури ўтказилмоқда. Унда 31 март куни бўлиб ўтган сайловнинг биринчи турида етакчилик қилган шоумен Владимир Зеленский амалдаги президент билан кураш олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Владимир Зеленский 30,24 фоиз, президент Петро Порошенко эса 15,95 фоиз овоз тўплаган.

Сайловлар Тошкент вақти билан 22:00 га қадар давом этади. Аммо, журналистлар ҳамда аналитиклар сайловнинг тахминий натижалари ҳақида маълум қилишни бошлади. Украина қонунчилигига кўра, сайлов муддати тугагунига қадар натижалар ҳақида фикр билдириш таъқиқланади.

Сайлов участкаларидан чиққан маълумотларга кўра (экзитпол), 70 фоиздан кўпроқ овоз билан Украина президентлиги учун сайловларда Владимир Зеленский сайланади. Шу ва шу каби маълумотларни сиёсий технолог Дмитрий Раимов эълон қилди.

Бу ҳақда у Киев сепурмаркетидаги нархлар ҳақида ёзар экан, яшил авокадо ҳамда шоколадли конфетларнинг нархларини Зеленский ҳамда унинг рақиби Петр Порошенкога нисбат берган ҳолда таққослади.

Мен супермаркетга кирдим. У ерда бугун яшил авокадо 72,5, шоколадли конфетлар эса 26, деб ёзади Раимов.

Унинг тушунтиришича, биринчи турда конфетлар арзонлаган , лекин авокадонинг арзонлашган акцияси бўлмайди .

Украиналик журналист Игорь Гужва ўзининг фейсбукдаги саҳифасида тахминий натижани ўтган галгидек спиртли ичимликлар образида маълум қилди.

Яна бир тадқиқот (Кейинги тўлқинни ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги ҳолатни кўрсатмоқда: шоколадли лекёр - 28,2 фоиз, қичитқи ўт дамламаси - 71,8 фоиз, - деб ёзди у.

Украинада ёпиқ сайлов натижалари ҳақида экзитполларни эълон қилиш мумкин эмас. Шу сабаб журналистлар манбалардан олинган маълумотларни эзоп тилида етказишга ҳаракат қилишмоқда. Порошенконинг шоколадли конфетларга қиёсланиши унинг ширинликлар ишлаб чиқарувчи Рошен компаниясига ишора қилади. Зеленский эса яшил авокадо ҳамда крапиво дамламасига қиёсланган, бу унинг фамилияси ҳамда сайлов компанияларидаги фойдаланган рангига ишора қилади.

life.ru

Киритилди: 21:01 21.04.2019. Ўқилди: 2753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!