Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина ва АҚШ вакиллари фойдали қазилмалар бўйича битим тузиш ниятида эканликларини тасдиқловчи меморандумни имзолади

Украина ва АҚШ вакиллари фойдали қазилмалар бўйича битим тузиш ниятида эканликларини тасдиқловчи меморандумни имзолади

Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.

"Украинани тиклаш бўйича инвестициялар жамғармасини тузишга тайёргарлик кўряпмиз. Ушбу келишув муҳим инвестициялар, инфратузилмани модернизация қилиш ва Киев ҳамда Вашингтон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун имкониятлар яратади. Икки давлат расмийлари айнан шу мақсадга қаратилган ҳужжат устида ишламоқда", — дея аниқлик киритди вазир.

Свириденкога кўра, энди томонлар битим матнини "якуний ҳолатга келтиришлари" ва уни имзолашлари керак. Битим ҳар икки мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилингач кучга киради.

Аввалроқ Украина президенти Зеленский томонлар меморандумни 17 апрел куни онлайн тарзда имзолашини эълон қилганди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса мамлакатлар 24 апрел куни фойдали қазилмалар бўйича битим тузишини маълум қилган.

Киритилди: 12:49 18.04.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!