Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина U-20 термаси ЖЧ-2019 ғолиблигини қўлга киритди

Украина U-20 термаси ЖЧ-2019 ғолиблигини қўлга киритди

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалидан ўрин олган Украина – Жанубий Корея учрашуви ўз ниҳоясиа етди. Ҳал қилувчи баҳсда украинларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Ли Кан Ин пенальтини аниқ бажариб, корейсларни олдинган олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Владислав Супряга мувозанатни тиклади. 

Иккинчи бўлим дебютида Супряга дубль қайд этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Георгий Цитаишвили ажойиб тарзда рақиб футболчисини ортда қолдирган ҳолда баҳсга чиройли нуқтани қўйди.

Шу тариқа, Украина мазкур ёш тофиасида илк бор жаҳон чемпионига айланди

ЖЧ-2019 (U-20), финал

Украина U-20 – Жанубий Корея U-20 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:
 0:1 – 5, пенальти Ли Кан Ин, 1:1 – 34 Супряга, 2:1 – 52 Супряга, 3:1 – 89 Цитаишвили.

Украина U-20 – Лунин, Сафронов, Бондарь, Конопля, Бескоровайний, Хахлев (Чех, 57), Корниенко, Дришлюк, Цитаишвили, Булеца (Кащук, 88), Супряга (Сикан, 62).

Жанубий Корея U-20 – Ли Кван Ён, Сэ Йонг (Вон Сан, 46), Ли Чэ Ик, Ҳван Тэ Хён, Чун (Кю Ҳюк, 80), Ким Чун Мин, Ҳюн Во, Ли Кан Ин, Жи Сол, Чо Ён Ук (Чон Се Чин, 63), О Се Хун.

Огоҳлантиришлар: Ҳюн Во (33), Ли Чэ Ик (56), О Се Хун (78), Конопля (86).

Manba: zamin. uz

Киритилди: 06:30 16.06.2019. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!