Жан-Ноэл Барро бу ҳақда BBC'га берган интервьюсида маълум қилди.
Франция ТИВ раҳбари Украина "ўзини ҳимоя қилиш" мақсадида зарба бериши мумкинлигини таъкидлади, аммо Россия ҳудудида француз қуролларидан фойдаланиш ҳолатларини тасдиқламади.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб иттифоқчилари Украинани қўллаб-қувватлашда чекловлар ўрнатмасликлари ва “қизил чизиқлар” белгиламасликлари керак.
Барро француз қўшинларининг Украинадаги жангларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга "Биз ҳеч қандай вариантни истисно қилмаймиз", дея жавоб қайтарди.