Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Биз ушбу ёрдамни молиялаштириб, мамлакатимиз ва халқимизга ҳаётий ёрдам кўрсатаётган Қўшма Штатлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорлардан жуда миннатдормиз", — дея қўшимча қилди Шмигал.
DPA агентлигининг қайд этишича, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украина фақат буджет харажатлари учун ҳамкорларидан 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ олган. Ушбу маблағларнинг салмоқли қисми кредитлар кўринишида берилган.