Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўҳ-ҳў! Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 000 нафардан ошди

Ўҳ-ҳў! Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 000 нафардан ошди

2020 йил 5 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10020 (+84) нафарни ташкил этмоқда.
 
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
 
❗️Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 66 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 26 нафар ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 46 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6584 (+159) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3402 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:53 05.07.2020. Ўқилди: 4772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!