Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ўҳ-ҳў! Араб шайхининг 10 ғилдиракли автомобилини кўрганмисиз? (видео)

Ўҳ-ҳў! Араб шайхининг 10 ғилдиракли автомобилини кўрганмисиз? (видео)

Автомобилларга қизиқувчи БААлик шайх Хамад бин Хамдан ал Нахайян кўпчилликка яхши таниш. Унинг гаражида 100га яқин ғайриоддий автомобиллар тўпланган, деб ёзади Car.ru нашри.

Бу сафар шайх узунлиги 11 метрли усти очиқ йўлтанламас автомобил соҳи бўлди. Автомобил америка ҳарбий юк автомобили Oshkosh M1075 асосида ясалган бўлиб, унинг 5та ўқи ва 10та ғилдираги бор. Автомобил оғирлиги 24 тонна. У ҳажми 15 литр, қуввати 600 от кучига эга бўлган дизел двигатели ёрдамида ҳаракатланади.

БАА дизайнерлари томонидан ясалган автомобил ташқи кўриниши 40 йиллар автомбилларини эслатади. Олд ва орқа фаралари эса америка автомобилларидан олинган.

Автомобиль шайхга неча пулга тушганини тасаввур қилиш ҳам қийин. Эҳтимол ушбу пулга бутун бошли автопарк сотиб олса бўлар, лекин коллекционер учун айнан ҳеч кимда йўқ ноодатий автомобил қадрлидир.

Ҳа айтмоқчи, шайх бин Хамдан ал Нахайян гаражида ундан ташқари яна бир неча ғалати автомобиллар бор: биг фут ғилдиракли Mercedes W123, улукан Willys, кенглиги 3та автомобилга тенг Jeep, 8 балонли Nissan Patrol, Эшиксиз Rolls Roys, йўлтанламас Ford Mustang ва бошқалар бор.

Киритилди: 19:29 14.03.2019. Ўқилди: 1627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!