Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Уғур Шаҳин: "omicron штаммидан қўрқиш керакмас"

Уғур Шаҳин: "omicron штаммидан қўрқиш керакмас"

Германияда коронавирусга қарши вакцинанинг янги турини ишлаб чиққан BioNTech компанияси асосчилари Уғур Шаҳин ва Ўзлем Турежи omicron штамми туфайли ваҳимага тушишнинг ҳожати йўқлигини айтишди.

Omicron варианти ҳақида икки ҳафта давомида умумий маълумот тўплагандан сўнг аниқ бир хулосага келишлари мумкинлигини таъкидлаган Уғур Шаҳин,

"Янги omicron штаммидан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Ваҳима қилиш керак эмас. Биз биламизки, штамм жуда ҳам кўп хилдаги мутацияларга эга. Маълумки, вакцинанинг ушбу штаммга таъсири камроқ бўлади, лекин шу билан бирга оғир касалликлардан ҳимоя қилади ҳам", — дея таъкидлади.

Киритилди: 03:30 02.12.2021. Ўқилди: 3168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!