Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўғирлик жиноятида гумон қилинаётган фуқаронинг калтаклангани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда

Ўғирлик жиноятида гумон қилинаётган фуқаронинг калтаклангани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда

Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Бунёд Сапаевнинг калтакланиши ҳақидаги хабарлар юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини хабар қилди. Бунёд Сапаев жиноят, айнан ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Шовот туманидан бўлган 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланиб, олган жароҳатлари туфайли шифохонага тушганини ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. «Озодлик» радиосининг маълум қилишича, ички ишлар органлари ходимлари бир ёш аёлнинг шикояти асосида уни ўғирликда гумонлаб уйидан олиб кетган. Сапаев ИИБ бўлимида айбни бўйнига қўйиш учун уни тўрт соат давомида дўппослагани ҳамжа резина тўқмоқ орқали зўрлаш билан таҳдид қилганини айтган.

Киритилди: 22:00 19.08.2019. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!