Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЎФА раҳбарлиги учун янги номзодлар маълум бўлди

ЎФА раҳбарлиги учун янги номзодлар маълум бўлди

Кеча, 13 июнь куни 2017 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов лавозимидан истеъфога чиққан эди. 

QALAMPIR.UZ манбасига маълум бўлишича, бугун, 14 июнь куни ЎФА биносида махсус йиғилиш ташкил этилади. Унда Умид Аҳмаджоновнинг ўрнига вице-президентлик учун бир қатор номзодлар кўриб чиқилади.

Асосий номзод сифатида ФИФА рефереси Равшан Эрматов кўрилаётгани ҳақида маълум қилгандик. Бундан ташқари ташкилот вице-президентлигига АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов, Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Сокин Пўлатов ва ЎФАнинг терма жамоалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустам Абдуллаев номзодлари ҳам кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФА президенти Очилбой Раматовнинг ҳам ўз лавозимидан кетиши мумкинлиги айтилган эди.

Киритилди: 14:15 14.06.2019. Ўқилди: 3150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!