Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

УЕФА Конференциялар Лигаси. Шомуродов голли узатма берган ўйинда «Истанбул Башакшеҳир» дуранг орқали кейинги босқичга чиқди

УЕФА Конференциялар Лигаси. Шомуродов голли узатма берган ўйинда «Истанбул Башакшеҳир» дуранг орқали кейинги босқичга чиқди

УЕФА Конференциялар Лигаси 2025/2026 йилги мавсуми учинчи саралаш босқичи жавоб баҳсларидан илк ўйин бўлиб ўтди.

Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби ўз майдонида Норвегиянинг «Викинг» жамоасини қабул қилиб, дурангга имзо чекди.

Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади. 34-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб истанбулликлар мувозанатни тиклашди. Зельке томонидан урилган голга ҳамюртимиз ассистентлик қилди.

Шомуродов 83-дақиқада захирага олинди. «Истанбул Башакшеҳир» биринчи ўйинда қўлга киритилган ғалаба эвазига кейинги босқичга йўл олди.

Конференциялар Лигаси. 3-саралаш босқичи. Жавоб баҳси

«Истанбул Башакшеҳир» (Туркия) — «Викинг» (Норвегия) — 1:1 (биринчи ўйин — 3:1).
Голлар: 0:1 Булут — 34', 1:1 Зельке — 40'

Киритилди: 23:28 13.08.2025. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!