Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Учта йўналишга ҳам кира олмаганлар қайси бирида супер-контрактда ўқиш мумкин?

Учта йўналишга ҳам кира олмаганлар қайси бирида супер-контрактда ўқиш мумкин?

“Супер-контракт ҳақида берган маълумотларимдан кейин, бир қанча саволлар келиб тушди. Бирин-кетин жавоб беришга ҳаракат қиламан”, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг “Телеграм”даги каналида..

Савол: Агар абитуриент учала йўналишга ҳам кира олмаса, унда супер-контрактнинг қайси бирини танлаши мумкин?

Жавоб: Ўз хоҳлаганини танлайди. Хоҳласа, 1-йўналишда супер-контрактда ўқиши мумкин, хоҳласа, 2-йўналишда. Агар ўзига маъқул келса, 3-йўналишда ҳам ўқиши мумкин.

Савол: Агар абитуриент 1 ёки 2-йўналишга кира олмасаю, лекин 3-йўналишга контрактга кирса, бундай ҳолатда 3-йўналишда ўқишни истамасдан, 1 ёки 2-йўналишга супер-контрактга кирса бўладими?

Жавоб: Ҳа, бўлади. Агар оддий контрактда ўқишни истамай, ўзи йиқилган 1 ёки 2-йўналишда қиммат контрактда ўқишни истаса, тегишли ОТМ ректори номина ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Киритилди: 16:31 10.08.2019. Ўқилди: 3890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!