Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Учта вилоятда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Учта вилоятда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

1️⃣Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.М. “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 199,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

2️⃣Шунингдек, Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 136,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

3️⃣Департаментнинг Урганч тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.А. “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги бинода умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 115,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:46 30.10.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!