Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Учқўрғондаги хонадонлардан бирида антиқа “яширин” тармоқ аниқланди (фото)

Учқўрғондаги хонадонлардан бирида антиқа “яширин” тармоқ аниқланди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш бўйича мунтазам равишда тезкор тадбирларни ўтказиб келишмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 март куни Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон тумани бўлими томонидан Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини Қўшчинор кўчасида яшовчи фуқаро У.Хайитов хонадони кўздан кечирилганда антиқа яширин тармоқни аниқладилар. Гап шундаки, мазкур хонадон электр энергиясидан ўғринча фойдаланиш мақсадида девор ичидан тармоқ тортиб, устини ҳеч ким билмагандек замонавий тарзда бўёқлаган. Ҳеч ким билмайди қабилида иш тутиб юрган хонадоннинг бу ихтироси тадбир мобайнида маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича истеъмолчи белгиланган тартибда тармоқдан узилиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилди.

Умуман олганда, туманда жорий йилнинг 1 мартга қадар электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузган 42 нафар истеъмолчи аниқланган ҳамда таъминотчи корхоналарга 146,9 миллион сўм зарар етказилган. Барча қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексининг 101-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб, етказилган зарар суммаси ва жарималар ундирилмоқда.

Киритилди: 12:17 20.03.2019. Ўқилди: 4950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!