Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Учкўприк ва Юқоричирчиқ туманларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

Учкўприк ва Юқоричирчиқ туманларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда фуқаро С.У. Ўзбекистон тумани Мингтут МФЙ ҳудудида оҳак ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган яширин цех ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, фаолият кўрсатиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 650,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шунингдек, Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.Т. ўзига тегишли бўлган нотурар бинода ташкил қилинган “иссиқхона”ни табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 74,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:43 23.05.2022. Ўқилди: 2448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!