Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Уч нафар қирғиз амалдори қўлга олинди. Улар Ўзбекистон фуқароларидан доимий пул ундириб келган

Уч нафар қирғиз амалдори қўлга олинди. Улар Ўзбекистон фуқароларидан доимий пул ундириб келган

Чегара хизматининг алоҳида раҳбарлари ҳомийлигида "Достук-автодорожний" назорат-ўтказиш пункти ходимлари чегарадан ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда пул ундиришган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.

Aниқлик киритилишича, ходимлар асосан Ўзбекистон фуқаролари ва оғир юк машиналари ҳайдовчиларидан пул ундирган. Факт Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг "Бир гуруҳ шахслар томонидан пора олиш" моддаси бўйича рўйхатга олинган.

«19 октябр куни «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи A.Е., Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ч.Н., шунингдек директорнинг биринчи ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бош штаби Курсанбек Бекташев қўлга олинди. Қўлга олинганлар Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасининг Ўш ва Ўш вилояти бўлимига жойлаштирилди”, - дейилади бошқармада.

Киритилди: 12:16 20.10.2021. Ўқилди: 3576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!