Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистоннинг Франциядаги элчиси ўз қизига нисбатан зўравонликда айбланмоқда

Туркманистоннинг Франциядаги элчиси ўз қизига нисбатан зўравонликда айбланмоқда

Туркманистоннинг Франциядаги элчиси рафиқаси ва қизига нисбатан зўравонликда гумон қилинмоқда. Le Parisien  нашрининг  ёзишича,  унинг  дахлсизлик ҳуқуқи  туфайли ҳеч қандай тергов ўтказилмаган.

Айтилишича, воқеа 12 май, чоршанба куни Парижнинг 16-округида бўлиб ўтган, аммо элчининг махсус мақоми туфайли натижа ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Полициядаги манбага кўра, Туркманистоннинг Франциядаги элчисининг рафиқаси соат 17:30 атрофида 46 ёшли эри унга  ва  19  ёшли  қизига нисбатан  зўравонлик қилганини айтиб, полицияга мурожаат қилган. Полиция келганида эса элчи уйда бўлмаган.

Дипломатик мақом туфайли унинг рафиқасининг мурожаатлари доирасида элчига нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмади.

Унинг хотини ва қизи хавфсизлик мақсадида меҳмонхонага кўчирилган.

Le Parisien гумондорнинг исмини айтмади, аммо маълумки, Шоҳрат Жумаев Туркманистоннинг Франциядаги элчиси ҳисобланади.

Киритилди: 11:34 14.05.2021. Ўқилди: 8997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!