Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистонда икки палатали парламент тузилади

Туркманистонда икки палатали парламент тузилади

Туркманистонда Халқ Маслаҳати (Халқ Кенгаши) бир овоздан мамлакатда икки палатали парламент яратишни назарда тутувчи "Туркманистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасини маъқуллади.

ТДХ агентлиги хабарига кўра, оғир эпидемиологик вазият туфайли мамлакатда Халқ кенгаши йиғилиши биринчи маротаба масофадан туриб ўтказилган.

Унда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов қонун лойиҳасини муҳокама қилгач, Халқ Кенгашининг ҳужжатни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини овозга қўйган. Натижада ҳужжат бир овоздан қабул қилинган.

Шундан сўнг Бердимуҳамедов Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши мамлакатни демократлаштириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлишини таъкидлаган.

Қайд этилишича, энди янги икки палатали туркман парламенти Туркманистоннинг Миллий Генгеши (Миллий Кенгаши) деб номланади. Лойиҳа уни қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи ва икки палатадан - Халқ Маслаҳати ва Мажлисдан иборат вакиллик органи сифатида белгилайди.

 

Киритилди: 21:36 26.09.2020. Ўқилди: 1427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!