Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистон Хитойга газ етказиб бермоқчи. Газ қувури Ўзбекистон орқали ўтиши мумкин

Туркманистон Хитойга газ етказиб бермоқчи. Газ қувури Ўзбекистон орқали ўтиши мумкин

Туркманистон чет элга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтирмоқчи. Шунингдек, ХХР Туркманистон газ экспорт қиладиган мамлакатлар қаторидан жой олди, деб ёзади маҳаллий ОAВ.

Ушбу масалани туркман халқининг етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Хитой Халқ Республикасининг элчиси Цянь Найчэн муҳокама қилдилар. Музокаралар Хитойнинг Туркманистондаги янги тайинланган элчиси томонидан давлат раҳбарига ишонч ёрлиқларини топшириш пайтида бўлиб ўтди.

Томонлар Туркманистон-Хитой ўзаро муносабатларининг бир нечта мавзуларига тўхталиб ўтдилар, аммо асосийси "газ" мавзуси эди. Туркманистон раҳбари Туркманистондан Хитойгача Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтадиган трансмиллий газ қувури қуриш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Миллиардлаб кубометр газ етказиб берувчиси мамлакатнинг шарқида жойлашган йирик туркман кони – "Малай" газ қазиб олиш конидир.

Ушбу газ қувури иккинчи ўн йилликда ишлаётганига қарамай, мамлакат қазиб олинадиган газ ҳажмини оширишда давом этмоқда. Яқинда "Малай" газ компрессор қурилмаси ишга туширилди. У йилига 30 миллиард кубометр газ чиқариши мумкин. Бундай имконият Туркманистонга газ экспортини икки баравар ошириш имкониятини беради. 

Киритилди: 17:03 18.01.2021. Ўқилди: 3095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!