Сўнгги кунларда Туркиянинг Хатай вилоятида сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва 17 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Мустафо Чифтчи маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 20-22 май кунлари кучли ёмғирлар Антакья, Дефне, Самандаг, Дёртйол ва Рейханли туманларида кучли сув тошқини ва ботқоқликка олиб келди. Самандағда бедарак йўқолган бир кишини қидириш давом этмоқда.
"Вилоят бўйлаб қарийб 1894 киши ёрдам сўради. Бўрон оқибатларини бартараф этиш учун 2261 ходим, 867 та транспорт воситаси ва махсус техника сафарбар қилинди.
Бундан ташқари, Хатайга Қаҳраманмараш, Газиантеп, Адана, Анқара, Малатя, Килис, Османие, Шонлиурфа, Нигде, Коня ва Мерсин вилоятларидан қидирув-қутқарув гуруҳлари, қайиқлар ва дронлар юборилди", дейилади баёнотда.
Вазир шунингдек, кучли ёғингарчилик туфайли 495 киши хавфсизроқ ҳудудларга эвакуация қилинганини ва 32 киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилганини таъкидлади. Электр узилишлари тўлиқ ҳал қилингани таъкидланди.