Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда россиялик сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Туркияда россиялик сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Россиялик сайёҳлар бўлган автобус Туркиянинг Aнталия вилоятида ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, яна 16 киши жароҳатланган.

CNN Turk телеканалига кўра, воқеа Манавгат курорт шаҳри ҳудудида содир бўлган. Дастлаб автобус бетон тўсиққа бориб урилган, кейин ағдарилган.

РИA Новости Россия Бош консуллигига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг учаласи ҳам Россия Федерацияси фуқаролари. Дипломатик миссия, шунингдек, беш саёҳатчининг жиддий жароҳат олганига аниқлик киритди.

Киритилди: 02:38 03.08.2021. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!