Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда фалокат: россиялик сайёҳ вафот этган, ўнлаб киши жароҳат олган

Туркияда фалокат: россиялик сайёҳ вафот этган, ўнлаб киши  жароҳат олган

Туркияда россиялик сайёҳларни Кападокияга олиб кетаётган автобусда авария юз берган. Воқеа натижасида бир Россия фуқароси вафот этиб, яна 26 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.

Россиянинг Анқарадаги элчихонаси Фейсбукда автобус зовурга тушиб, ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқатган. Хабарларга кўра, Россиянинг 32 нафар сайёҳи бўлган автобус Коня - Оқсарой йўналиши бўйича ҳаракатланиб, соат 09:30 атрофида бўлган фалокатга учраган.

 «Йўл-транспорт ҳодисасида 26 нафар Россия фуқароси жароҳат олди. Россиялик сайёҳлардан бирининг ўлими ҳақида расмийлар тасдиқлаганлиги ҳақида хабар беришдан афсусдамиз. Ярадорлар Коня ва Селчухан аҳоли пунктларидаги энг яқин касалхоналарга етказилган», - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Россия элчихонасининг икки ходими зудлик билан воқеа жойига жабрланган русларга консуллик ёрдами кўрсатиш ва воқеа шароитларига ойдинлик киритиш учун борган.
“Анталиядаги элчихона ва бош консуллик маҳаллий ҳокимият билан алоқада. Биз марҳумнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилади дипломатик ваколатхона хабарида.

Киритилди: 16:06 11.04.2021. Ўқилди: 3009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!