Туркия Ички ишлар вазирлиги 176 нафар “Курдистон ишчилар партияси” террор ташкилоти аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя маълум қилди.
Вазирга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 31 та аҳоли пунктида рейдлар ўтказиб, мамлакатда тақиқланган партиянинг 176 аъзосини қўлга олган. Уларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар чоғида наркотик моддалар, ўқотар қуроллар ва террорчилик фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар топилган.
“Биз охирги террорчи зарарсизлантирилмагунча миллатимиз тинчлиги, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги учун курашни қатъий давом эттирамиз”, деб ёзди вазир Х'да.