Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар муайян қийинчиликларга дуч келмоқда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан эстониялик ҳамкасби Маркус Цахкна билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
У Россия ва Украина ўртасида адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши муҳимлигини таъкидлади.
"Урушни тугатиш бўйича музокаралар муайян қийинчиликларга дуч келмоқда, аммо улар дипломатик ечим излашга ҳеч қачон тўсқинлик қилмаслиги керак. Туркия музокараларга ёрдам беришда давом этади", - деди Фидан.