Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасида тез ҳарбийлашув дунёда ядро уруши хавфини келтириб чиқариши мумкин.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқарадаги TRT World форумида маълум қилган.
Унинг фикрича, ҳозирги дунё тартиби сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва экологик таҳдидларни келтириб чиқармоқда, уларга қарши курашиш керак.
"Қутбланишнинг кучайиши мамлакатларни янги иттифоқчилар излашга ундамоқда, бу эса глобал хавфсизлик архитектурасининг заифлашишига олиб келади. Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги тез ҳарбийлашув, ўз навбатида, ядровий можаро дунёни ёқасига олиб келиши ва хавф туғдириши мумкин" - деди у.