Бу ҳақда Туркия президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Иброҳим Калин хабар берди.
"НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия-Швеция-Финляндия учрашувини ўтказмоқчи, бироқ Анқара унинг шартларига жавоб кутмоқда", деди Туркия президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Иброҳим Калин.
"НАТО Бош котибининг қандайдир ташаббус ва ниятлари бор. НАТО доирасида учрашув ўтказиш истаги ҳам бор. Очиғи, биз фақат учрашув ўтказиш учун учрашмаяпмиз. Биз натижага эришмоқчи бўлсак, икки делегациянинг шу йўналишда жавоб беришларини кутамиз", — дея Калиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Huriyyet.