Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни қабул қилди.
Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, президент ва давлат котибининг учрашуви Эсенбўға аэропортида бўлиб ўтган ва матбуотга ёпиқ тарзда ўтган.
Йиғилишда, шунингдек, Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Президент маъмуриятининг коммуникациялар бўйича директори Фаҳреттин Альтун, Президент маъмурияти раҳбари ва элчи Ҳасан Дўған, Президентнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Акиф Чағатай Килич ҳам иштирок этди.