Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Олий сайлов кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди

Туркия Олий сайлов кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Туркия Олий сайлов кенгаши делегацияси мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.

20 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг Туркия Олий сайлов кенгаши раиси Мухаррем Аккая ва Олий сайлов кенгаши аъзоси Куршат Хамуржу билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мухаррем Аккая МСК ва Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон демократик тараққиётида бўлажак сайловлар муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Зайниддин Низамходжаев Президент сайловига тайёргарлик ишлари тўғрисида маълумот берди. Қонунчиликка киритилган тегишли ўзгаришлар, сайловларнинг очиқ ва шаффоф ўтказиш борасида қилинган ишлар, шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш масалалари тилга олинди.

Туркияда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўпчиликни ташкил этиши ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикасининг Анқара шаҳридаги элчихонасида 43-сайлов участкаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида 44- сайлов участкаси ташкил этилган.

Киритилди: 02:38 21.10.2021. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!