Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия ҳарбий самолёти Грузия чегараси яқинида ҳалокатга учради (видео)

Туркия ҳарбий самолёти Грузия чегараси яқинида ҳалокатга учради (видео)

Кеча Туркия ҳарбий самолёти Грузия чегарасидан тахминан беш километр узоқликда жойлашган Сиғнаги муниципалитетида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Грузия ОАВлари мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Озарбайжондан Туркияга учаётган бўлган.

"Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 275-моддаси 4-қисми (парвоз хавфсизлиги ёки ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, эҳтиёцизлик оқибатида одамлар ўлимига сабаб бўлса) бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар вазирлиги воқеа юзасидан босқичма-босқич жамоатчиликка батафсил маълумот беради", - дейилади хабарда.

Грузия ички ишлар вазири Гела Геладзе Озарбайжон чегараси яқинида Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраган жойга етиб келди.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ҳалокат ҳақида ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Туркия вазири грузиялик ҳамкасби билан телефон орқали гаплашганини қайд этди. "Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Мен Грузия ички ишлар вазири Гела Геладзе билан телефон орқали боғландим. Вазир ҳам воқеа жойига келган", - дея таъкидлади у ижтимоий тармоқда.

Киритилди: 08:15 12.11.2025. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!