Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия АҚШ билан "Газпромбанк"га қарши санкциялардан истисноларни муҳокама қилди

Туркия АҚШ билан "Газпромбанк"га қарши санкциялардан истисноларни муҳокама қилди

Туркия томони АҚШ билан алоқалар чоғида Россиянинг "Газпромбанк"ига қарши санкциялар доирасида унга нисбатан истисно қилиш масаласини кўтарди.

Бу ҳақда Hürriyet газетаси хабар бермоқда.

Тегишли масала жума куни Анқарага ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар чоғида муҳокама қилинди. Америка томони "сўровлардан хабардор ва уларни баҳоламоқда" деб таъкидлади.

Аввалроқ Туркия Энергетика вазирлиги раҳбари Алпарслон Байрактар АҚШ томонидан "Газпромбанк"га нисбатан жорий этилган санкциялар Туркияга салбий таъсир кўрсатаётгани ва мамлакат ТИВ Россиядан импорт қилинадиган табиий газ учун тўлов билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди. . Унинг қўшимча қилишича, Туркия ўз газининг 40 фоизини Россия Федерациясидан олади. Унинг таъкидлашича, Анқара "Қўшма Штатлар Россия табиий газига истисно қилишини хоҳлайди".

21 ноябрь куни АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини эълон қилди, унга ўнлаб жисмоний ва юридик шахслар киради. Чекловлар аввалроқ санкцияларга дучор бўлмаган "Газпромбанк"ни ўз ичига олган. "Газпромбанк"нинг UnionPay тўлов тизими карталари 23 ноябрдан бошлаб Туркияда давлат ва хусусий банклар томонидан қабул қилинмайди.

Киритилди: Бугун 13:02. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!