Истанбулда кутилаётган кучли бўрон туфайли Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси 23 ноябрь куни режалаштирилган 38 та парвозни бекор қилди.
Бекор қилинган рейслар орасида:
- 10 та ички рейслар,
- 28 та халқаро рейслар мавжуд.
Аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10% га чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича Метеорология қўмитаси (MADKOM) тавсиясига асосан қабул қилинди.
Истанбул халқаро аэропорти масъуллари эртанги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирди.
Ўз парвозингиз ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия этамиз,- дейилади хабарда.