Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Туман мактабгача таълим бўлими мудираси аноним шахс томонидан коррупцияда айбланган

Туман мактабгача таълим бўлими мудираси аноним шахс томонидан коррупцияда айбланган

2019 йил 2 июль куни “Facebook” ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Наргиза Хонтўраева аноним шахс томонидан коррупцияда айбланган. 

Шунингдек, унинг бу ишларига вазирлик, хусусан вазир А.Шин томонидан кўз юмиб келинаётганлиги ҳақида бир неча марта аноним пост қўйилди. Гарчи аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қонунда кўзда тутилган бўлса-да, мактабгача таълим вазирлиги бу ҳолатни чуқур ўрганиб чиқди.

Вазирлик кадрлар бошқармаси ҳамда ички аудит ходимлари томонидан кўрсатилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) мудиралари билан яккама-якка суҳбатлар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида аноним мурожаатчи томонидан келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. 

МТВда вазир бошчилигида ҳамда ушбу туман МТТ мудиралари иштрокида ўтказилган йиғилишда, туман мактабгача таълим тизими ходимлари келтирилган маълумотлар туҳмат эканлигини якдиллик билан тасдиқладилар.

Ўз ўрнида шаъни, қадр–қимматини қуруқ туҳмат, ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, ушбу ишларни амалга оширишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётган шахсни аниқлаш ва уни қонуний жазога тортиш мақсадида Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Наргиза Хонтўраева туман прокуратураси ҳамда ИИБга ариза билан мурожаат қилди. 

МТВ ташкил топган кунидан бошлаб коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бормоқда ва бу ишлар изчил давом эттирилади. Биз фактлар билан тасдиқланган, асосли мурожаатларни кўриб чиқишга ва улар бўйича дарҳол чоралар кўришга тайёрмиз. Аммо, ўз ходимларимизни асоссиз туҳматлардан ҳимоя қилиш ва бу йўналишда барча қонуний чоралардан фойдаланишимизни маълум қиламиз, дея хабар қилади Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати. 

P.S. Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар, турли ҳақоратли постлар тарқалмоқда. 

 

Бундай ҳолатда қонунчиликда қуйидаги жавобгарлик кўзда тутилганлигини эслатамиз: ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Киритилди: 21:00 19.07.2019. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!