Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тўлаган Исоқов: “Йигитлар самолётда ўлиб кетишларини олдиндан сезишган”

Тўлаган Исоқов: “Йигитлар самолётда ўлиб кетишларини олдиндан сезишган”

Бугун “Пахтакор-79” жамоаси машъум авиаҳалокатга учраганига роппа-роса 40 йил тўлди.

ЎзА шу муносабат билан марҳум “пахтакор”чилар ҳақидаги хотираларни та.дим этди. Қуйида футболимиз фахрийси, машъум авиаҳалокатда ҳалок бўлган жамоанинг сардори ва етакчиси бўлган Тўлаган Исоқовнинг хотиралари билан танишасиз.

- Тўлаган Ўлмасович, одатда: инсон ўзининг умри поёнига етиб бораётганини сезади, дейишади. Жамоадош дўстларингиз билан сўнгги бор учрашганингизда кимдир сиз билан охирги маротаба кўришаётгандек таассурот қолдирганми?

— Бу ҳақда мен ҳам жуда кўп эшитганман. Аммо футболчилар билан охирги маротаба кўришганимда бундай ҳолатни сезмаганман. Лекин сизга бир нарсани айтишим жоиз, йигитлар бир кун келиб самолётда ҳалок бўлишини сезишган. Негаки кўп сафарларга борардик ва доимий равишда самолётда парвоз қилишга тўғри келарди. Сафарлардан қайтиб келиб уйда бир ёки икки кун бўлмасдан яна учиб кетардик. Ўшанда самолёт билан боғлиқ бир қанча нохуш ҳолатларни ҳам бошдан ўтказганмиз. Баъзида самолёт двигатели ишламай қолар, баъзан эса магнит майдонига тушиб қолардик. Шундай пайтларда жамоадошларим ярим ҳазил, ярим чин маъносида “Бир кунмас бир кун, барибир, самолётда ўлиб кетамиз”, деган гапларни айтишарди...

Мана, орадан 40 йил ўтди, сочимга оқ тушди. Лекин ҳалигача ўша йигитларнинг қандай кексайишини тасаввур қилолмайман, негаки улар менинг кўз ўнгимда ўша навқирон йигит холича қолишган. “Пахтакор”да 14 йил тўп тепган бўлсам, шу вақт оралиғида ўндан ошиқ мураббийни кўрдим. Деярли ҳар мавсум мураббий ўзгарарди. Лекин ўша сўнгги мураббий — Базилевич жуда кучли мутахассис эди. Унинг машғулот ўтишлари ва ўйинга тактика танлаши Европа футболини эслатарди. Бироқ у ҳам жамоада узоқ вақт фаолият олиб боролмади. Негаки бошқалар ўлиб кетган, биз эса тирик қолган эдик. Марҳум жамоадошларимнинг оила аъзоларидан кўнгил сўраб, таскин беришга борганимизда уларнинг “Болам ҳам икки оёғи йўқ бўлса-да, ҳаёт бўлганида қанийди”, деган оҳу-нолаларини эшитгач футбол ўйнашга журъатингиз ҳам етмаскан. Базилевич ҳам шундай руҳий исканжа таъсирида “Пахтакор”да узоқ ишлай олмади.

 

 

        

Киритилди: 19:23 11.08.2019. Ўқилди: 9440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!