Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Трампнинг сайловолди кампанияси уни ҳимоя қилиш учун ҳарбий воситалар талаб қилмоқда

 Трампнинг сайловолди кампанияси уни ҳимоя қилиш учун ҳарбий воситалар талаб қилмоқда

Бу ҳақда Тhe New York Times маълум қилди.

Нашр манбасига кўра, Трамп кампанияси амалдаги президентлар билан ишлашда фойдаланиладиган ҳарбий воситаларни сўраган. Масалан, Трампнинг сайловолди тадбирларида ўқ ўтказмайдиган ойнадан фойдаланиш, унинг қароргоҳлари ва митинглари ўтказиладиган ҳудудлар устидан парвоз чекловларини кенгайтириш кабилар шулар жумласидан ҳсобланади.

Тhe Washington Post газетасининг хабар беришича, Трампнинг иттифоқчиси, конгрессмен Майкл Уолтц АҚШ Махфий хизматига Трампнинг парвозларида унинг шахсий самолётини қўшимча ҳимоя қилишни сўраб мактуб йўллаган. Бундан ташқари, Трампнинг сайловолди кампанияси президентликка номзод сафарларда ҳарбий транспортдан фойдаланишини сўраган.

Тhe New York Times'нинг ёзишича, Трампнинг сайловолди кампанияси бўйича катта маслаҳатчиси Сьюзи Уайлс Махфий хизмат ходимларининг етишмаслиги сабабли Трамп муҳим воқеаларни кейинга қолдириши ёки бекор қилишга мажбурлигини билдирган.

АҚШ президенти Жо Байден брифингда Доналд Трамп учун “амалдаги президент”га бериладиган даражадаги барча зарурий воситалар ажратилишини буюрганини маълум қилди.

Трамп сайловолди кампаниясининг хавфсизликни кучайтириш бўйича сўровлари республикачи номзоднинг маслаҳатчиларни "Эрон ҳали ҳам Трампни ўлдириш учун фитна уюштиришни режалаштираётгани" ҳақида огоҳлантирганидан кейин пайдо бўлди. The Washington Post манбаларининг сўзларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари дрон ва ракета ҳужумларидан хавотирда.

Киритилди: 07:42 12.10.2024. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!