Исроил, АҚШ президенти Дональд Трампнинг “ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш” чақирғига қарамасдан, тун бўйи Ғаза секторига кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини берди.
Фаластин тиббий манбалари ва гувоҳлар маълумотларига кўра, тун давомида анклафнинг турли ҳудудлари қаттиқ бомбардимон қилинган.
Исроил қирувчи самолётлари Ғаза шаҳридаги икки турар-жой биносига ва Нусайрат қочқинлар лагерига зарба берган. Ғаза ва Хон Юнус маҳаллалари ҳам кенг кўламли ҳужумлардан жабр кўрган.
Гувоҳлар таъкидлашича, Исроил армияси портловчи моддалар ўрнатилган масофадан бошқариладиган роботлар ёрдамида бир кеча-кундузда Ғазанинг турли қисмларида бир неча биноларни портлатган. Ҳужумлар натижасида саккиз фаластинлик, жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган, кўплаб одамлар яраланган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда Ғазадаги о‘t очишни тўхтатиш режасига бағишланган видеомурожаатини эълон қилган эди. У Туркия, Қатар ва бошқа мамлакатларга оташкесим жараёнига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Трамп ҲАМАС доимий тинчликка интилаётганига ишонч билдириб, Исроилни маҳбусларни озод қилиш учун Ғазони бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди. Шунингдек, у ҲАМАСнинг о‘t очишни тўхтатиш режасига муносабатини ҳам бахолаган.