Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Си Жинпин билан учрашувда савдо тарифлари ва Украина уруши бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилди

Трамп Си Жинпин билан учрашувда савдо тарифлари ва Украина уруши бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп ва ХХР раиси Си Жинпин Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказишди, бу Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги биринчи шахсий учрашуви бўлди, дея хабар бермоқда BBC.

"Бу ажойиб учрашув бўлди. У буюк етакчи. Мен мазкур учрашувни 10 баллик шкалада 12 балл билан баҳолаган бўлардим", —деди Оқ уй раҳбари Air Force One самолёти бортида журналистларга.

"Россия ва Украина урушга чуқур шўнғиган, қанчалик ғалати эшитилмасин баъзан уларга урушни давом эттиришга рухсат бериш керак бўлади. Биз Си билан Украина ҳақида узоқ суҳбатлашдик. Бу урушга барҳам бериш учун биргаликда ишлаш ниятидамиз", — деди АҚШ президенти.

Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон Хитойнинг барча маҳсулотларига қўйилган тарифларни дарҳол камайтиради, бунинг эвазига Пекин Қўшма Штатларга фентанил наркотик моддасини экспортини тўхтатиш бўйича чоралар кўради. Президент янги бож ставкаси қандай миқдорда бўлишига аниқлик киритмади.

Киритилди: 12:38 30.10.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!