Президентнинг сўзларига кўра, давлат котиби Марко Рубио ва Қўшма Штатларнинг бошқа вакиллари ҳам Украина бўйича музокараларда иштирок этиш учун Туркияга боришади.
Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ АҚШ Суриянинг янги ҳукумати мамлакатни барқарорлаштиришига ва тинчлик олиб келишига умид қилмоқда;
◾️ Сурияга “имконият бериш” учун бу давлатга қарши санкцияларни бекор қилишни режалаштиряпман. Бу қарорга Туркия президенти ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан музокаралардан сўнг келдим;
◾️ Агар Теҳрон АҚШ билан ядровий келишувдан чиқса, Эрон инқироз ҳолатига тушади ва мамлакат нефтини етказиб бериш тўхтатилади;
◾️ Эрон Яқин Шарқ минтақасидаги бир қанча давлатларга “тасаввур қилиб бўлмайдиган азоб-уқубатлар” етказмоқда.