Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Жанубий Корея тарифларни пасайтириш учун АҚШга 350 миллиард доллар тўлайди"

Трамп: "Жанубий Корея тарифларни пасайтириш учун АҚШга 350 миллиард доллар тўлайди"

Жанубий Корея тарифларни пасайтириш эвазига Вашингтонга 350 миллиард доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 29 октябрь куни Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

"Жанубий Корея Қўшма Штатлар томонидан жорий қилинган тарифларни пасайтириш эвазига АҚШга 350 миллиард доллар тўлашга рози бўлди”, — деб ёзади у.

Америка етакчисининг қайд этишича, Сеул катта ҳажмдаги Америка нефти ва табиий газини сотиб олишга, шунингдек, Жанубий Корея компаниялари ва тадбиркорларининг АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишига рози бўлган.

Трамп икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга урғу бериб, Жанубий Кореянинг эскирган дизел-електр сув ости кемалари ўрнига ядровий сув ости кемалари қурилишини маъқуллаганини қўшимча қилди.

Киритилди: 10:50 30.10.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!