Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Исроил парламентида чиқиш қилишга тайёрлигини маълум қилди

Трамп Исроил парламентида чиқиш қилишга тайёрлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Исроил ҳукумати истаса, Кнессетда (Исроил парламенти) чиқиш қилишга тайёрлигини айтди.

Трамп бу ҳақда Оқ уйда президентлар кабинетининг йиғилишида маълум қилди.

"Мендан Кнессетга чиқишимни сўрашди. Ва мен рози бўлдим. Агар улар буни хоҳласа, мен буни қиламан", - деди Америка раҳбари.

Аввалроқ Исроил президенти Исаак Герцогнинг идораси Трампнинг Қуддусга ташрифи 12 октябрь куни кутилаётганини маълум қилганди.

Аввалроқ Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Трампга қўнғироқ қилиб, уни Кнессетда чиқиш қилишга таклиф қилганди.

Киритилди: 06:50 10.10.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!